Прокуратура Товоқсой қамоқхонасидаги ҳодиса бўйича маълумот берди
Тошкент вилоятидаги қамоқхонада 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалганди.
Ҳолат юзасидан прокуратура маълумот берди.
Аниқланишича, 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. 2022 йил 19 июнь куни колония бошлиғи томонидан тасдиқланган кун тартибига риоя қилмасдан, ўзларининг яшаш саҳнига кириш ўрнига 2-яшаш саҳнидаги танишлари олдига яширин равишда ўзбошимчалик билан ўтиб, ҳеч кимнинг рухсатисиз, тартибот қоидаларини бузган ҳолда олдиндан адовати бўлган 5-туркумда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум А.Ю.нинг қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан шахсиятига тегиб, қўпол муомалада бўлганлиги ҳолати колония ходимлари томонидан аниқланиб, А.Я. ва Т.Д. лар интизомий жазога тортилган.
Бундан норози бўлган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д.лар бинонинг иккинчи қаватидан колониянинг тақиқланган ва яшаш саҳни томонга қараб ўзларини улоқтиришган ҳамда маҳкумлар А.Я. ва Т.О.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирги кунда уларнинг соғлиги қониқарли ҳолатда.
Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди ва натижасига кўра, ушбу ҳолатда жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатиш рад этилди, дейилади Тошкент вилояти прокуратураси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter