«Президент Администрациясидан топшириқ бўлмаган» — ССВ видеога муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида болалар билан юз берган ҳолат юзасидан журналистлар саволларига ўзини вазир ёрдамчиси деб таништирган шахс «Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди» мазмунидаги жавоб бергани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ эканлиги, Президент Администрациясидан бундай топшириқ бўлмаганини маълум қилди.
«Ўз навбатида, болаларда аниқланган ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ва тегишли ташкилотлар томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини эслатиб ўтамиз», дейилади қисқа муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter