Пойтахт кўчасида «KIA» 26 ёшли пиёдани уриб юборди
Шу йилнинг 24 май куни соат 21:10ларда пойтахтнинг Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида ҳайдовчи М.Н. (1999 й.т.) «KIA» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқаро И.А. (1996 й.т.)ни уриб юборди.
Олган тан жароҳатлари оқибатида пиёда И.А. шифохонада вафот этган.
ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter