Пиёдалар учун мўлжалланган йўлакчалар нима учун қўйилган?
10 апрель куни Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси Д.С. ўз машинасини бошқариб кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Ш.Т.ни уриб юборган. Олган тан жароҳатлари натижасида аёл шифохонага олиб келинган вақтда вафот этган.
Шу куни соат 10:30да Яшнаобод туманида ҳам йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу сафар «Спарк» русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб келаётган ҳайдовчи И.Н. йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган Ш.Т.ни уриб юборган. Натижада аёл «иккала болдир суяклари синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган ва керакли муолажалар ўтказилган.
Шунингдек, Чилонзор туманида ҳам кўпларнинг иш вақти тугаб, уйга қайтиш вақти бўлганда, яъни 18:00да «Форза» русумли автомашинани бошқариб кетаётган У.С. йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёда, пенсионер Р.Л.ни уриб юборган. Натижада жабрланувчи «чап болдир суяк синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳодилар юзасидан суриштирув-тергов ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter