Пискентда уй эгасини қўрқитиб, талончилик қилган босқинчилар қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи фуқаро Х.Н. 11 апрель куни вилоят ИИБга мурожаат қилган.
Унинг шикоятига кўра, 14 март куни 3 нафар номаълум шахслар уйига девор ошиш йўли билан бостириб кириб, уни ва турмуш ўртоғини ўлдириш билан қўрқитиб, сариқ металлдан ясалган аёллар узуги ва автомашина пультини олиб, Х.Н.га ҳолат юзасидан агарда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилса ўзини ҳамда оила аъзоларини ўлдиришини айтиб, воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, муқаддам судланган Х.М. ва М.Улуғбек тумани яшовчи, муқаддам судланган Б.Р. ва Пискент туманида яшовчи М.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter