Пенсия жамғармаси ходими ўз хизмат хонасида ушланди
2022 йил 18 июль куни фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилади.
У ўз мурожаатида нафақага чиқиш учун Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлимига бориб, ишлаган вақтини ҳисоблатганида, 1 йил 6 ой иш стажи етмаганини, шу ерда ўзини Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари деб таништирган К.Ш. билан танишиб қолганини, у етмаган иш стажини сохталаштириш орқали тўғрилаш ва нафақа расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар бўлими биносида ўтказилган тадбирда К.Ш. ўз хизмат хонасида ариза муаллифидан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter