Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пастдарғомлик фуқаро бобосидан қолган қуролни Миллий гвардияга топширди

Пастдарғомлик фуқаро бобосидан қолган қуролни Миллий гвардияга топширди

Фото: xabar.uz

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Т.Хуррамов ўзи яшаб келаётган уйида таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтида, уйнинг том қисмидан марҳум бобосидан қолган ТОЗ русумли, 16 калибрли, бир стволли, 1964 йилда ишлаб чиқарилган ов қуролини топиб олган.

У бу ҳақида дарҳол Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилоятида жойлашган бўлинмасига хабар бериб, ўз хоҳиши билан ўрнатилган тартибда қуролни топширган.

Бундан ташқари Тошкент вилояти ҳудудида ҳам фуқароларимиз томонидан топилган қуроллар Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларига белгиланган тартибда топширилганлиги ҳолатлари кузатилган.

Мазкур ҳолатлар юртимизда олиб борилаётган тушинтириш ишларининг халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганидан далолат.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар қурол билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан 71-236-50-08 рақамлари орқали Миллий гвардия мутасаддилари билан боғланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг