Парижда инсонларга пичоқ билан ҳужум қилган қотил чеченистонлик бўлиб чиқди
Франция пойтахти Париж шаҳрида бир худкуш кўплаб инсонларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бунинг оқибатида бир киши жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.
Полиция худкушни тўппонча билан отиб ташлаган. Жароҳатланган кўплаб кишилар шифохонага ётқизилган.
Бу воқеа учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Полиция ходимларининг айтишича, худкуш чеченистонлик 21 ёшли йигит бўлган.
«Рейтерс» агентлигининг маълум қилишича, худкушнинг ота-онаси айни пайтда сўроқ қилинаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter