Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» яна огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» яна огоҳлантириш билан чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистоннинг 7 вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 8—16 март кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун, Шеробод туманларида;
  • Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Паяриқ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Фориш, Ғаллаорол, Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида;
  • Наманган вилоятининг Чуст, Поп туманларида;
  • Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Шу муносабат билан, «Ўзгидромет» 8—16 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраган.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг