Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила содир бўлди

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 5 октябр куни Тошкент вақти билан 12:59 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 616 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 3-4 балл, 151 км.

Қашқадарё вилоятида 3 балл, 281 км.

Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 380 км.

Бухоро вилоятида 2-3 балл, 407 км.

Навоий вилоятида 2 балл, 424 км.

Жиззах вилоятида 2 балл, 451 км.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг