Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда икки марта ер қимирлаши қайд этилди

Ўзбекистонда икки марта ер қимирлаши қайд этилди

Бугун, 9 сентябр куни тунда икки марта ер силкиниши қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 01:29 да Қирғизистонда содир бўлган 4,6 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилган:

Бекобод шаҳрида — 2-3 балл,

Ширин шаҳрида — 2-3 балл,

Бекобод туманида — 2 балл,

Янгиобод туманида — 2 балл,

Боёвут туманида — 2 балл.

Шунингдек, соат 02:00 да эса Андижон вилояти, Асака туманида 3,3 магнитудали ер силкиниши қайд этилган. Унинг сезилиш кучи:

Асака туманида — 2 балл,

Шаҳрихон туманида —2 балл,

Марҳамат туманида —2 балл,

Қува туманида — 2 балл.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг