Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

27 июнь куни Тошкент вақти билан 09:33да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди

Ер силкиниши координаталари: 36,6 градус шимолий кенглик; 69,86 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 100 км. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Жумладан:

  • Фарғона: 453 км, 2 балл;
  • Гулистон: 443 км, 2 балл;
  • Жиззах: 429 км, 2 балл;
  • Самарқанд: 424 км, 2 балл;
  • Термиз: 240 км, 3 балл;
  • Қарши: 437 км, 2 балл.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг