Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида жами 13 та жоме масжиди қурилган

Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида жами 13 та жоме масжиди қурилган

Фото: Муслим Мирзажонов

Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида жами 13 та жоме масжиди қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «CA-news.org» хабар бермоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов шу йил 19 июнь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган «Қозоғистон – Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи» мавзусидаги халқаро форумда Ўзбекистонда шу йилнинг ўтган даври мобайнида 13 та жоме масжиди фойдаланишга топширилганини айтиб ўтди.

«Фақатгина шу йилнинг ўтган ойлари мобайнида Сурхондарё вилоятининг ўзида 7 та жоме масжиди фаолият бошлади», – деган Усмонхон Алимов.

Халқаро форумда Ўзбекистон ва Қозоғистондан 600 га яқин диний уламо қатнашган. Тадбир доирасида уламолар тажриба алмашиб, касбий маҳоратини юксалтириш, масжидларда иш юритиш тартиби ҳақида фикр алмашишган.

Форум икки қардош давлатнинг диний ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг йирик автомагистраллари бўйида йўловчилар ва сайёҳлар учун кичик масжидлар очиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу масжидларда бир вақтнинг ўзида 20-30 киши намоз ўқиши мумкин.

Бундан ташқари, 2017 йили Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг