Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси маъмури иккинчи маротаба қўшмачилик қилди

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси маъмури иккинчи маротаба қўшмачилик қилди

Жиззах шаҳри Шароф Рашидов туманида яшовчи Ф.Н. муқаддам қўшмачилик, яъни ЖК 131-моддаси 4-қисмининг «б» банди судланиб, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда яна шу турдаги қўшмачилик жиноятини содир қилган. Бу ҳақда сайтимизга Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси маълум қилди.

Жумладан, Жиззах шаҳар Жиззахлик маҳалласида жойлашган «Grand Tower» МЧЖга қарашли «Ўзбекистон» меҳмонхонасида маъмур вазифасида ишлаб келиб, 2018 йил 30 май куни соат 21:30 ларда меҳмонхонанинг 5-қават навбатчиси жиноий шериги О.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахс бўлишиб, ғараз ва бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиб, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида 30 000 сўм пул эвазига меҳмонхонанинг 227-хонасида С.Ф. билан Ҳ.Д.ни ҳамда М.С. билан А.К.ни жинсий алоқа қилишлари учун уларга шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилишган.

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг 2018 йил 13 июндаги хукмига кура суд мажлисида ушбу икки судланувчи айбларига тўлиқ иқрорлик билдишиб, содир қилган ишларидан пушаймон эканликларини, қарамоқларида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб суддан енгиллик беришни сўрашди.

Суд О.Т. айбига тўлиқ иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, қарамоғида икки нафар фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганлигини, аёл киши эканлигини инобатга олиб, ЖК 131-моддасининг 3-қисми билан айбдор деб топилиб, унга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ф.Н.га нисбатан 131-моддаси 4-қисмининг «б» банди билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддасига асосан 2 йил 6 ой муддатга меҳмонхоналарда, шунингдек, моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, узил-кесил 3 йил муддатга меҳмонхоналарда, шунингдек, моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг