Ўзбекистон ФВВ гуруҳи 102 соат давомида вайрона остида қолган эркакни қутқарди

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳи Туркия жануби-шарқидаги зилзила ҳудудида қидирув-қутқарув амалиётини давом эттирмоқда. Улар Ҳатай вилояти Антакия туманида зилзиладан зарар кўрган бино вайроналари остида 102 соат қолиб кетган 32 ёшли Наим Баяслини қутқаришга муваффақ бўлдилар.
Ўзбекистонлик қутқарувчилар гуруҳи Жумҳурият маҳалласи Асли Аён кўчасида жойлашган кўп қаватли тураржой биноси вайроналарида қидирув олиб борган. Махсус камералар ва мудофаа саноати учун маҳаллий ширкат ишлаб чиқарган «девор орти эшитиш мосламаси» (DAR) орқали вайрона остидаги 32 ёшли эркакнинг жойи аниқланган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Аввалроқ зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган ўзбекистонлик қутқарувчилардан иборат биринчи гуруҳ Ҳатай вилоятида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, қардош ўлкадаги табиий офат ўчоғига мамлакатимиздан 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter