Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди
Бугун, 1 апрел куни Тошкент вақти билан 04:13 да (31.03.2022 йил, Гринвич бўйича 23:13 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 41,35 градус шимолий кенглик; 72,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 315 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Андижон вилоятида 3 балл, 83 км.
- Наманган вилоятида 2-3 балл, 117 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 148 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter