Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжондаги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Озарбайжондаги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Фото: «Gazeta.ru»

Озарбайжондаги машина тузатиш цехида содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган эди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди, дея хабар беради «Gazeta.ru» сайти.

Фожиа кеча Озарбайжоннинг Сумгаит шаҳрида содир бўлган. Портлаш оқибатида 4 киши куйиб, шаҳар шифохонасига олиб борилган. Уларнинг ҳеч бирини асраб қолиш имкони бўлмаган.

Портлашда 3 нафар цех ишчиси ва автомобиль эгаси, жами 4 киши ҳалок бўлган.

Воқеа юзасидан Сумгаит прокуратураси жиноий иш қўзғатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг