Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз маҳалласида йўлтўсарларга дуч келди

Ўз маҳалласида йўлтўсарларга дуч келди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 25 май кунидан 26 май кунига ўтар кечаси тунги соат 01:00 ларда номаълум шахслар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Пахтазор маҳалласидан ўтиб кетаётган, ушбу маҳаллада яшовчи 29 ёшли А.Ш.ни ҳеч бир сабабсиз тўхтатиб, юз қисмига урган. Сўнг қўлида бўлган телефон аппарати ва чўнтагидаги 700.000 сўм пулини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 17 ёшли Ш.Д., 14 ёшли Қ.О. ва 21 ёшли Б.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, улардан телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг