Ойлик иш ҳақининг камлиги Францияда ҳам муаммо экан
«Air France» авиакомпаниясининг учувчилари, парвоз ходимлари ва ер ости ходимлари Франциянинг бир нечта шаҳарларида иш ташлашмоқда.
Иш ташлаш авиакомпания ходимларини бирлаштирувчи бир нечта касаба уюшмаларининг чақириғи остида ўтказилди. Улар ойлик иш ҳақининг 6 фоизга кўтарилишини талаб қилишмоқда.
Компаниянинг бир неча юздан ортиқ ходимлари 22 февраль куни Парижнинг Руасси қишлоғида жойлашган «Air France» компаниясининг штаб-квартирасида тўпландилар. Улар ўзлари билан касаба уюшмалари байроқларини ҳам олиб келишди. Маълум бўлишича, ходимларнинг 28 фоизи иш ташлашни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter