Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўт ўчириш машиналари суви музлади, уйлар 12 соат ёнди...»

«Ўт ўчириш машиналари суви музлади, уйлар 12 соат ёнди...»

Ижтимоий тармоқларда «Бунақаси бўлмаган. Печка ва шунга ўхшаш иситиш жихозлардан фодаланганда жуда эҳтиёт бўлинг. Куни кеча ёнаётган уйни ўчириш учун келган Ўт ўчириш машиналарида сув музлаб қолган айтилмоқда. Уйлар эса 12 соат ёнган» мазмунида хабар тарқалди. 

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 13 январь куни соат 00:23 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҳудуди «Бешқўрғон» МФЙ Дўстлик кўчасида бир-бирига туташ бўлган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:34 да қуршаб олинган ва соат 05:05 да бартараф этилган.

Ёнғин 4 соат 2 дақиқада ўчирилган. Ёнғин 12 соатда ўчирилган деган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади вазирлик расмий хабарида.

Ёнғин натижасида 2 та уйнинг 200 кв.м (100 кв.м, 100 кв.м) майдонда томи, ичи ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 450 кв.м (200 кв.м ва 250 кв.м) майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа таҳминан 26 км.ни ташкил этган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг