Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оққўрғонда заҳарланиш оқибатида тўрт киши вафот этди. Бош прокуратура баёноти

Оққўрғонда заҳарланиш оқибатида тўрт киши вафот этди. Бош прокуратура баёноти

Фото: Xabar.uz

17 февраль куни Оққўрғон тумани ИИБга Охунбобоев кўчасидаги хонадонларнинг бирида яшовчи 3 нафар фуқаро вафот этганлиги, 4 нафари эса «номаълум этиологик заҳарланиш» ташхиси билан шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонага келиб тушган беморларнинг 1 нафари вафот этган, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Ўлим сабаби озиқ-овқат ёки ис газидан заҳарланиш бўлиши мумкинлиги айтилмоқда, воқеа жойини кўздан кечириш давомида экспертиза текшируви учун «қовурилган балиқ» ва «мош кичира» овқати қолдиқлари, «помидор-бодринг» тузламалари, олчадан тайёрланган «компот» қолдиқлари, хонадонда тайёрланган «холодец» қолдиқлари, 10 литр хажмдаги баклашкадаги сув ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинди, дейилади хабарда.

Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Оққўрғон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг