Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оққўрғонда яна беш нафар болада касаллик белгилари пайдо бўлди

Оққўрғонда яна беш нафар болада касаллик белгилари пайдо бўлди

Жорий йилнинг 13 август ҳолатида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг жами 30 нафар тарбияланувчиларида интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатида жами 25 нафар тарбияланувчи тиббиёт муассасаларида даволанаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. 13 августда яна 5 нафар тарбияланувчида касалликнинг клиник белгилари кузатилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ётқизилди.

Улардан жорий йилнинг 13 август 16:00 соат ҳолатига:

  • 9 нафар тарбияланувчиларга тор доирадаги мутахассислар кўригидан сўнг қониқарли аҳволда яшаш жойи бўйича тиббий назоратга олиниб уйларига рухсат берилди;
  • тиббиёт муассасаларида жами 21 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 1 нафарининг ҳолати ўта оғир, 1 нафари оғир, 6 нафари ўрта оғир ва 13 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг