Ўқ отиш бўйича жаҳон чемпиони ўзини отиб қўйди
Стендда отиш (ўқ отиш спортининг бир тури) бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, италиялик Кристиан Гилли фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда «La Gazzetta dello Sport» хабар берди.
Спортчи дўстлари билан Пиза вилоятидаги ўрмонга овга чиққан бўлган. Кристиан ерга энгашиб ўқ гильзаларини териб олаётган пайтида милтиғи отилиб кетиб, қорнидан жароҳатлаган.
Зудлик билан тез ёрдам чақирилиб, Гилли шифохонага етказилди. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳар қанча уринишмасин, фойдаси бўлмади, олинган оғир жароҳат оқибатида 19 ёшли спортчи оламдан ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter