Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўпирилган жойда ишлаган қурувчилар тақдири ноаниқлигича қолмоқда

Ўпирилган жойда ишлаган қурувчилар тақдири ноаниқлигича қолмоқда

Фото: «ЎзА»

Юнусобод метро йўлининг қурилишида рўй берган ер ўпирилиши туфайли воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ходимлари қутқарув ишларини давом эттирмоқдалар, деб хабар бермоқда ЎзА.

Юнусобод туман ҳокими Р.Усмонов ҳам ҳолат юз берган жойда қутқарув ишларини назорат қилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур жойда ишлаган қурувчиларнинг сонига ҳозиргача аниқлик киритилмаган. Айни дамда қазиш ишлари давом этмоқда.

Қутқарувчилардан бирининг маълумотига кўра, ўпирилган жойнинг ҳали тўртдан бир қисми ҳам қазиб улгурилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 декабрь куни сурункали ёғингарчилик оқибатида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида тупроқ кўчиши содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги, воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушгани хабари берилганди.

Охирги маълумотларга кўра, ҳодисада қурбон бўлганлар бор.

Ҳукумат фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг