«Оломонни тарқатиш учун қизил сув сепилган» — Миллий гвардия
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғининг ўринбосари Абдижан Абдувалиевнинг маълум қилишича, 1 июль куни Нукусда содир бўлган тартибсизликни тинчитиш ва оломонни тарқатиш мақсадида намойишчиларга сувга аралаштирилган қизил бўёқ сепилган.
Бундан мақсад намойишчиларни тезда таниб олиш ва уларни тинч аҳолидан ажратиш бўлган.
Оммавий тартибсизликлар вақтида намойишчиларни тарқатиш учун қизил рангли махсус суюқлик сепилиши бошқа давлатларда ҳам учраб туради. Хусусан, 2020 йилнинг сентябрида Беларусда бўлиб ўтган оммавий норозилик ҳаракати иштирокчиларига қарата водомётлардан ранг қўшилган сув сепилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter