Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқдаги колониядан қочган маҳкум Тошкентда ИИБ ходимига «ҳужум қилди»

Олмалиқдаги колониядан қочган маҳкум Тошкентда ИИБ ходимига «ҳужум қилди»

Фото: «interpress.uz»

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги 49-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган О.Мирзаолимов (1975 й.т.) шу йилнинг 30 октябрь куни қочиб кетганди. У бу ишини Оҳангарондаги юқумли касалликлар шифохонасида даволаниш пайтида амалга оширган.

Орадан бир кун ўтиб, маҳкум  пойтахтнинг Яшнобод тумани ҳудудида юргани аниқланади. Уни ушлаш чораси юзасидан ўтказилган тадбирда О.Мирзаолимов ИИБ ходими Ф.Эргашевга (1991 й.т.) фаол қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиши натижасида тан жароҳати етказади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан С.Мирзаолимовга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг