Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда ўқувчи қизнинг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Олмалиқда ўқувчи қизнинг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Фото: «zametka.uz»

Шу йилнинг май ойида Damas ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига тўхтамай, икки ўқувчи қизни уриб юборган, улардан бири 9 кун ўтиб шифохонада вафот этган эди.

Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди мазкур ишни кўриб чиқиб, ҳайдовчисига нисбатан ҳукм чиқарди.

«Алмалыкский рабочий» газетаси хабар беришича, 15 май куни соат тахминан 07:50 ларда 19 ёшли С. Хидиров отасига тегишли Damas автомобилида Тинчлик кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. 21-мактаб ҳудудида светофорнинг тақиқловчи чироғига эътибор бермай, ҳаракатланишда давом этиб, пиёдалар ўтиш жойидан кўчани кесиб ўтаётган 2009 йилда туғилган икки нафар 7-синф ўқувчисини уриб юборган. Қизлар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Олмалиқ марказий шифохонасига етказилган.

Бош суяги очиқ жароҳати, бош суяги асоси синиши, мияга қон қуйилиши, қорин бўшлиғи шикастланиши, тос суяги ўнг томонининг синиши, мия шиши, кўплаб жароҳатлар ва бутун танасида гематомалар олган қизлардан бири тўққиз кундан кейин касалхонада вафот этади.

Судда судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Суд уни Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 6 йил муддатга манзил-колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг