Олмалиқда жанжал оқибатида 25 ёшли йигит вафот этди
8 июль куни Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Олмалиқ деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчилар (исмлар ўзгартирилган) ака-ука 29 ёшли Баҳодир ва 22 ёшли Исмоил ҳамда 25 ёшли Козимжон ўртасида ўзаро гап талашишлари оқибатида жанжал келиб чиққан.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматига кўра, жанжал вақтида Козимжон қўли билан Баҳодирни урган вақтида жанжалга Исмоил (Баҳодирнинг укаси) қўшилган ва қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Козимнинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада 25 ёшда бўлган Козимжон олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter