Олмалиқда икки қизни машина уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларини автомашина уриб юборгани ҳақида видео тарқалди.
Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, бугун, 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) «Damas» русумли автомашинада «Тинчлик» кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олишган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган.
Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter