Олий судга келган шахс тўсатдан вафот этди
Суд мажлисига даъвогар сифатида келган фуқаро суд залига кирмасидан аввал беҳуш ҳолда топилди. Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ходимлари у ҳаётдан кўз юмганини аниқлашган.
Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йил 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М. А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 9. 15 га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.
«Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М. А. беҳуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М. А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.
Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М.А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган», дейилади Олий суд хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter