Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар яқин 10 йилда рекорд даражадаги жазирама ҳақида огоҳлантиришди

Олимлар яқин 10 йилда рекорд даражадаги жазирама ҳақида огоҳлантиришди

Фото: Xabar.uz

Ер сайёрасида об-ҳавонинг кўтарилиши яқин ўн йил ичида рекорд даражага етиши мумкин. Цюрих Олий техника мактаби олимлари шундай хулосага келишган. 

Тадқиқот маълумотлари Nature Climate Change журналида чоп этилган.

Муаллифларнинг фикрига кўра, яқинда содир бўлган аномал иссиқ тўлқин Европа, Осиё ва Қўшма Штатларнинг аксарият қисмида ҳарорат кўтарилишининг муқаддимаси ҳисобланади.

Ғайритабиий исишнинг олдинги даврларидаги маълумотларига асосланиб, олимлар бир ҳафталик моделни яратдилар. Улар иссиқхона газлари чиқиндилари даражасида ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари қандай ўзгариб туриши устида тадқиқот ўтказдилар. 

Натижалар шуни кўрсатдики, 2021-2050 йилларда рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари икки-етти марта кўпроқ, 2051-2080 йилларда эса учдан 21 мартагача ошиши мумкин. 

Ҳозирги вақтда Ер ҳар ўн йилда Селсий бўйича 0,18 даражага исимоқда – бу аввалги 40 йилга нисбатан анча тезроқ.

«Тадқиқотимизнинг асосий хулосаси шундан иборатки, яқин ўн йилликларда биз ўтган ҳарорат кўрсаткичларидан сезиларли даражада ошиб кетадиган кўпроқ иссиқлик тўлқинларига тайёргарлик кўришимиз керак», – дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи Эрик Фишер.

Унинг сўзларига кўра, олинган натижалар зарарли газлар чиқиндиларини камайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Турли мамлакатларнинг кўплаб олимлари швейцариялик ҳамкасбларининг хулосаларини қўллаб-қувватладилар, аммо баъзилари уларни тугалланмаган деб ҳисоблашган.

Масалан, Пенсилвания университетидан Майкл Манн тадқиқот муаллифлари ўзларининг моделларида ҳодисалар ва атмосфера айланиши физикасини етарлича ҳисобга олмаганлигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг