Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олиб қочилган «Lacetti» уч минг долларга сотиб юборилди

Олиб қочилган «Lacetti» уч минг долларга сотиб юборилди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 36 ёшли С.Р., 27 ёшли С.Р., 28 ёшли Т.Б. ва 24 ёшли У.Х. томоинидан О.Б. га тегишли бўлган «Lacetti» автомобили русумли автомашинаси олиб қочилди.

Олиб қочилган автомашина Наманган шаҳрида яшовчи фуқарога 3000 АҚШ долларга сотишга келишилиб, 2300 АҚШ долларини олиб, пулларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида О.Б.га тегишли бўлган «Lacetti» русумли автомашина Наманган шаҳрида яшовчи фуқародан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан қўзғатилиб, улар процессуал тартибида ушланишган.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг