Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оиланинг ягона фарзанди «Док-1 Макс» ичганидан кейин вафот этди

Оиланинг ягона фарзанди «Док-1 Макс» ичганидан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида «Док-1 Макс» сиропидан истеъмол қилган, Учқўрғон туманининг Гулистон маҳалласида яшаган 3 ёшли ўғил бола, оиланинг ягона фарзанди Б.Қ. вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси аниқлик киритишича, вафот этган бемор Б.Қ. шифохонадан ташқари ривожланган пневмония.Ўткир кечуви оғир формаси. ҳазм фаолиятини функционал бузилиши. Диспептик ҳолат. Гиповолемия оғир даражаси диагнози билан даволанган, шифохонага оғир ҳолатда мурожаат қилган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 21.12.2022 йил куни вафот этган.

«Бутун Республика бўйлаб «Док-1 Макс» дори воситасининг салбий таъсири бўйича муаммолар келиб чиқиши бошлаганидан кейин сўраб ўрганилганда, вафот этган бемор онасининг сўзидан бола ҳам уй шароитида «Док-1 Макс» препаратини қабул қилганлиги аниқланган», дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу препаратдан вафот этган болалар сони 19 нафарни ташкил этиши айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг