Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Огоҳ бўлинг: Сирдарёда қалбаки доллар сотаётганлар аниқланди

Огоҳ бўлинг: Сирдарёда қалбаки доллар сотаётганлар аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар, А.Жомий МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар А.А. ва К.Н. қалбаки 8 370 АҚШ долларини фуқаро А.А.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 101 дона 50 АҚШ доллари, 33 дона 100 АҚШ доллари ва 1 дона 20 АҚШ доллари кўринишидаги қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.     
      
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг