Об-ҳаво маълумоти: 5 январда ҳам қорли ҳаво сақланиб қолади
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 5 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +2 даража, кундузи +6 - +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси -3 - +2 даража, кундузи 0 - +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши кутилмоқда. Кечаси -2 - +3 даража, кундузи +5 - +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +5 - +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятиларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши кутиляпти. Кечаси +2 - +7, кундузи +7 - +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 - +3 даража совуқ, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси -5 - 0 даража, кундузи 0 - +5 даража илиши мумкин. Нурафшонда эса кечаси 0 - +5 даража, кундузи +5 - +10 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter