Нукусда нафақаси кечиккан фуқаролар йўлни тўсиб қўйди
27 май куни Нукус шаҳар, А.Досназаров кўчаси бўйида бир гуруҳ фуқаролар йўлди тўсиб қўйган.
Нукус шаҳар ҳокимилиги ахборот хизмати хабарига кўра, «Ижтимоий муҳофаза қилишнинг ягона реестри» ахборот тизимида, яъний, янги дастур бўйича иш олиб борилаётганлиги сабабли техник насозликлар юзага келган.
Шу сабабли, нафақа олувчи фуқароларнинг нафақалари 25 майдан 27 май санасига кечиктирилганлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.
Бу техник насозликлар бартараф этилган ва шу куннинг иккинчи яримида нафақа олувчиларнинг пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Бир неча кун аввал Нукусда 16 ёш қиз ўзини каналга ташлаган вақтда қутқарилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter