Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Номаълум сабабга кўра ёниб кетган қўй-эчкилар ҳақида янги тафсилотлар айтилди

Номаълум сабабга кўра ёниб кетган қўй-эчкилар ҳақида янги тафсилотлар айтилди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани «Элликқалъа» ОФЙда истиқомат қилувчи Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўрадаги қўй-қўзилари ва эчки-улоғи билан ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

Туман ИИБ ҳодисанинг янги тафсилотларини маълум қилди. Воқеа 22 мартдан 23 март кунига ўтар кечаси содир бўлган. Ёнғин чиққан ҳудуд қумлик орасидаги дўнгликда жойлашган. 1-1,5 метр баландликда ёғоч ва симлар билан ўраб ясалган қўй қўра ичида боқиб келаётган 250 бош қўй-қўзилари ва эчки-улоқлари ёниб кетган. 

Ёнғин содир бўлган куни Аҳмад Ниязимбетов қўй ва эчкиларини берунийлик Онгаров Умирзокқа кўз қулоқ бўлиб, боқиш учун топширган. Ўша вақтда у  ёнғин келиб чиққан қўй қўрадан тахминан 15-20 мeтр чамасидаги узоқликда жойлашган кўчма вагон ичида ёлғиз ўзи бўлган.

Воқеа жойи кўздан кечирилганида кўчма вагон ичкарисида исиниш ва овқат пишириш учун ўчоқ борлиги аниқланган. Шу куни унда ўт ёқилган.

Ҳозирда Аҳмад Ниязимбетовнинг яқин қариндошлари, унинг дўстлари, ёнғин келиб чиққан қўй қўрага яқин масофада яшовчи фуқаролар ҳамда муқаддам судланган шахслар билан оператив суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Элликқалъа тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўй-эчкиларнинг ёниб кетиш сабаблари ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг