Ниагара шаршараси музламоқда. Кейинги ҳафта бундан-да совуқ бўлади! (фото)
Ниагара шаршараси қисман музлади: чунки АҚШ шимоли-шарқида қаҳратон кучаймоқда.
Шаршара жойлашган ҳудудудда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -25 даражадан пастни кўрсатмоқда.
Совуқни Канада шимолидан Арктика ҳавоси олиб келди.
Синоптиклар қарийб 100 миллион киши яшовчи АҚШ шимоли-шарқида кейинги ҳафта бошида ҳарорат бундан ҳам пасайишидан огоҳлантиришмоқда.
Ниагара охирги марта икки йил аввал музлаганди.
Ниагаранинг музлаши сув зарраларининг ҳаводаёқ музга айланиб дарахт ва тошларга «ўтириб қолиши» билан изоҳланяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter