Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийлик аёлларни Туркияга фоҳишаликка юбораётганлар ушланди

Навоийлик аёлларни Туркияга фоҳишаликка юбораётганлар ушланди

Иллюстратив сурат

Фото: «Актобе Таймс»

Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармасининг берган маълумотига кўра, шу йилнинг 15 август куни Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятидаги халқаро аэропорт орқали Туркияга юборилиб, одам савдосидан жабрланиши мумкин бўлган аёллар тўхтатиб қолинди.

Жиноий гуруҳ аъзоси бўлган самарқандлик Р.Б. одам савдоси жиноятидан мўмай даромад орттириш ниятида Навоий вилоятидан чет давлатида ишлаш истагида бўлган, моддий муҳтож, ишсиз ва турмушидан ажрашган уч нафар аёлни топиб, уларни уй ишлари ёки савдо дўконларида сотувчи бўлиб ишлаш ҳақидаги алдовлар билан Туркияга жўнатиб, уларни фоҳишаликда эксплуатация қилишга уринган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, унга бу ишни жиноий шериги, ҳозир Туркияда яшаётган онаси Р.М. буюрганини ва юборилаётган уч нафар аёлни Истанбул шаҳрида кутиб олишини маълум қилган. Р.Н. аёлларни жўнатиш арафасида, уларга Туркияга боргандан сўнг бадал пули сифатида 6000 АҚШ доллари ишлаб беришини шарт қилиб қўяди ва аёлларга фоҳишаликда ишлашга кетаётганликларини билдиради.

Бундан хабар топган аёллар Туркияга кетиш фикридан қайтишларига қарамасдан, Р.Н. уларни «Сизларнинг ҳар бирингиз учун алоҳида чипта расмийлаштирилган, агар фикрингиздан қайтсангиз, сарфланган xаражатларни қоплашингизга тўғри келади», деб фикрларини ўзгартиради. Ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар аёлни Туркияга жўнатмоқчи бўлган Р.Н. қўлга олинган.

Ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг