Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда поезд туяларни уриб юборди

Навоийда поезд туяларни уриб юборди

Навоий вилояти «Тинчлик» локомотив депосига қарашли тепловоз ўзига бириктирилган юк поездини Мустақиллик – Учқудуқ йўналишида тортиб келаётган вақтда темир йўлларда қаровсиз юрган 3 бош туяни уриб юборган.

Ҳодиса эрталабки 7:50 ларда содир бўлган. Йўлдаги туяларни кўрган машинист ва унинг ёрдамчиси тезликни пасайтириб, огоҳлантирувчи сигнални ва тезкор тормозни босган. Шунга қарамасдан туялар йўлдан қочмаган ва поезд уриб юбориши натижасида нобуд бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда туялар Учқудуқ тумани Шанҳар овулига тегишли эканлиги аниқланган. Чорва эгаларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-модда 2-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жаримага тортилган.

Воқеадан сўнг масъуллар тепловозни кўздан кечирган. Марказий диспетчер рухсати билан 08:10 да поезд ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг