Навоийда автобус ағдарилиши оқибатида беш киши жароҳат олди
Тармоқда йўловчи автобусининг ағдарилгани видеоси тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 3 май куни Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган К.Ў. «Yutong» русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.
ЙТҲ натижасида 5 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter