Навоийда 7 гектар ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро О.Р. ва «Н.О.» фермер хўжалиги раҳбари Ю.К. фуқаро О.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали хўжаликнинг пахта ва ғаллачилик йўналишидаги ер майдонининг 7 гектарини 500 млн сўм эвазига боғдорчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ҳокимлик қарорини чиқариб беришга келишиб, олдиндан 1 000 АҚШ доллари ва 239,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Р. ва Ю.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter