Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги ЙТҲ нохуш оқибат билан якунланди

Намангандаги ЙТҲ нохуш оқибат билан якунланди

Фото:«Iiv.uz»

13 сентябрь куни Наманган вилояти, Наманган шаҳрида 1981 йилда туғилган А.А. «М-412» русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётган бўлган.

У ўзидан олдинда, йўлнинг белгиланмаган жойидан  кесиб ўтаётган пиёда, 1969 йилда туғилган Р.У.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, 51 ёшли пиёда Р.У. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг