Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги ҳолат юзасидан ХТВ муносабат берди

Намангандаги ҳолат юзасидан ХТВ муносабат берди

Мактаб ўқитувчиси томонидан ўқувчининг калтаклангани ҳолати акс этган видео юзасидан Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабати эълон қилинди.

Қайд этилишича, Давлатобод тумани 58-умумтаълим мактабида 13 октябрь куни 5 «в» синфдаги ўқувчилардан бири бошқа бир синфдоши М. Х. унинг бошига уравераётганидан шикоят қилиб, синф раҳбарига арз қилган.

«Синф раҳбари М. Э. соат 16:10 да ўқувчи М. Х. ни тартибга чақириш учун тушунчалар беради. Аммо ўқувчи унга бўйсинмасдан одоб-ахлоқ меъёри чегараларидан чиқиб, сенсираб, қўпол муносабатда бўлгани туфайли синф раҳбари ўқувчининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, баданининг турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳи, туман ҳокимлиги масъуллари таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда психолог ўқитувчилар билан суҳбат ўтказди, тушинтириш хатлари олинди. Мазкур ҳолат ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олиниб, ўқувчи М. Э. га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинлангани, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан синф раҳбари М. Э. нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани, ҳолат юзасидан текширув якунига кўра батафсил маълумот берилиши билдирилади», дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг