Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «тўқмоқ» кўтарган босқинчилар

Наманганда «тўқмоқ» кўтарган босқинчилар

Фото: ИИВ

Жорий йил 30 январь куни соат 3:00 ларда Наманган шаҳрида яшовчи Б.Н. спиртли ичимликдан маст ҳолда Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган кафега келган. У кафе раҳбари Н.О.га пицца егулигини насияга олиб кетишини айтиб, совуқ қурол ва темир таёқ (бита) билан таҳдид қилган. Кафе раҳбари Н.О. насияга савдо қилмаслигини айтгач, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан унинг чап кўкрак қафаси орқа юзасига уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Б.Н. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куни Спарк русумли автомашинани бошқариб, укаси Ғ.Н. билан бир гуруҳ бўлиб, соат 6:30 ларда Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган Наманган вилояти ИИБ ЙХҲБ биноси рўпарасидаги чорраҳада Малибу русумли автомашинанинг йўлини қисиб тўхтатган. Ҳеч бир сабабсиз совуқ қурол ва темир таёқ (бита) билан автомашинанинг олд эшик ойнаси ва орқани кўрсатувчи ён ойналарини уриб синдириб, ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, безорилик қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а,г», укаси Ғ.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг