Наманганда ФВБ ходими бир ёшли бола ҳаётини сақлаб қолди

Наманган вилоятининг Поп туманида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими биринчи ёрдам кўрсатиб, 1 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди.
Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берган.
Поп тумани «Бирлашган» МФЙ ҳудудидаги Селисой ички қисмига фуқаролар томонидан ноқонуний экилган дарахтларни Наманган вилояти ФВБ Ёнғин қутқарув қисмларидан ҳашарга келган хизматчилар билан тозалаш ишларини олиб бораётган бўлган.
Шу пайтда маҳалланинг хонадонларни бирида истиқомат қилувчи аёл тана ҳарорати кўтарилиши оқибатида ҳушини йўқотган ва нафас ололмай қолган 2021 йилда туғилган ўғил фарзанди сабаб фуқаролардан ёрдам сўраган.
Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлими 25-сонли ёнғин қутқарув қисми ёнғин қутқарувчиси биринчи ёрдам кўрсатиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолган ва бола ўша ҳудуддаги энг яқин тез тиббий ёрдамга олиб борилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter