Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда фуқаро профилактика инспекторини ҳақоратлаб, погонларини юлиб олди

Наманганда фуқаро профилактика инспекторини ҳақоратлаб, погонларини юлиб олди

Фото:«Xabar.uz»

14 апрель куни Наманган шаҳрида «Малибу» русумли автомашинасидаги фуқаро «Оромгоҳ» блок постига келганда, бу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари унга карантин қоидаларини бузганлигини айтишиб, ҳолатни расмийлаштиришга киришадилар. Ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсуниш ўрнига уларни ҳақоратлаб, жанжал қила бошлайди ва фаол қаршилик кўрсатади. Автомобиль жарима майдонига олиб кетилади.

Энди воқеага ҳайдовчининг турмуш ўртоғи аралашади. У ўзини машина тагига ташлайман, деб қўрқитади. Шу билан бирга ҳудудий профилактика инспекторини ҳақоратлаб, унинг погонларини юлиб олади.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт олдин шунга ўхшаш ҳодиса Тошкентда ҳам кузатилганди.

 

Азиза Жониева,

(Манба: Postda)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг