Наманганда 5 киши, Тошкентда 3 киши ЙТҲда ҳалок бўлди

20 сентябрь куни Наманган вилояти Чуст туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. 19 сентябрь куни эса Тошкентда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Наманган-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган DAF юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Damas ва Labo автомашиналари билан тўқнашган.
Damas ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
19 сентябрь куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Спиртли ичимлик истеъмол қилган Nexia-3 ҳайдовчиси руль бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-1 ва Spark автомашиналари билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 3 нафар шахс воқеа содир бўлган жойда вафот этган. 5 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter