Наманганда 1 кунда 138 та машина жаримага майдонига тортилди

Наманган шаҳрида 138 нафар ҳайдовчи 87,6 млн. сўм жарималарни ўз вақтида тўламагани учун уларнинг машиналари вақтинчалик жарима майдонига тортилган.
Хабарга кўра, 8 апрель куни жарималарни тўламаётган фуқаролар ва улар бошқарувидаги транспорт воситаларига нисбатан рейд тадбирлари ўтказилган.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, йўл қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималарни ўз вақтида ихтиёрий тўламаган қарздорларга нисбатан 10050 та ҳужжат мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter