Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда яқиндагина қурилган кўприк синиб кетди

Наманганда яқиндагина қурилган кўприк синиб кетди

Фото: Ижтимоий тармоқ

Наманган шаҳрида яқинда қуриб битказилган кўприк синиб кетгани фотолари тармоқда тарқалди. 

«Бу кўприк яқинда қуриб битказилганди. Вилоят ҳокими кўздан кечириш учун ўзи борганди. Узунлиги 37 метр бўлиб, Наманган шаҳридаги «Ўн бир Аҳмад»  зиёратгоҳи яқинидан оқиб ўтувчи канал устига қурилганди. Ҳозир у шундай ҳолга келиб қолди» - дея ёзади блогер Зафар Солижонов.

Вилоят ҳокимлиги ҳозирча воқеага изоҳ берганича йўқ. 

Бир неча ой аввал Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Андижон вилоятларида барпо қилинган жами 26 та кўприкнинг таянчлари критик ҳолатга келиб қолганини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг